УЧҚУДУҚ ТУМАНИ

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ — Навоий вилоятидаги туман. 1982 й. 25 мартда ташкил этилган. Шим. дан Қозоғистон Республикаси, ғарбдан Қорақалпоғистон Республикаси, жан. дан Бухоро вилояти ва шарқдан Томди, Конимех туманлари б-н чегарадош. Майд. 46,63 минг км2. Аҳолиси 38,8 минг киши (2004). Туманда 5 қишлоқ фуқаролар йиғини (Авангард, Бўздўнги, Мингбулоқ, Олтинтов, Узунқудуқ) бор. Маркази — Учқудуқ ш.

Табиати. Туман ҳудуди вилоятнинг ғарбида, Қизилқум чўлида жойлашган. Рельефи, асосан, текислик. Қизилқум чўли қўйлар учун асосий яйлов ҳисобланади. Иқлими кескин континентал. Ёзи иссиқ, қиши совуқ. Йиллик ўртача тра 1 Г, янв. нинг ўртача т-раси —6°, энг паст тра —35°. Июлнинг ўртача т-раси 27°, энг юқори тра 45°. Вегетация даври 190 кун. Йилига 45—46 мм ёғин тушади. Ёғин, асосан, қиш ва баҳорда ёғади. Тупроқлари тақирли, сур қўнғир ва қумли тупроқлардан иборат. Ёввойи ўсимликлардан Қизилқум яйловларида саксовул, янтоқ, адрасман, туяқорин, селин, қуёнсуяк, қизилча, текисликларда туранғил, жийда, юлғун, тол ва б. бор. Белтов қирларида оқшувоқ ва шўралар ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан, тоғларда қобон, қуён, жайран, бўри, тулки, чиябўри, ёввойи мушук, бўрсиқ, қўшоёқ, кўрсичқон; судралувчилардан тошбақа, илонлар, ҳар хил калтакесаклар; қушлардан тувалоқ, тўрғай, бургут яшайди. Учқудуқ тумани ҳудудида Мурунтов олтин кони жойлашган.

Аҳолиси, асосан, ўзбек ва қозоқлар, шунингдек, рус, украин, қорақалпоқ, тожик, татар ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди.

Аҳолининг ўртача зичлиги 1км2 га 0,8 киши. Шаҳар аҳолиси 25,3 минг киши, қишлоқ аҳолиси 13,5 минг киши (2004).

Хўжалиги. Туманда 279 корхона, шу жумладан, 226 микрофирма, 13 кичик, 13 ўрта, 27 йирик корхона фаолият кўрсатади. Ундан ташқари, Узбекистан—Россия «Промэлектро» қўшма корхонаси мавжуд. Қишлоқ хўжалигида яйлов чорвачилиги (қорамол, қўй, жумладан, қоракўл қўйлари ва эчки, йилқи, туя боқилади) ривожланган. Учқудуқ тумани даги жамоа ва шахсий хўжаликларида 2,2 минг қорамол (шу жумладан, 1714 сигир), 137,3 минг қўй ва эчки, 1,7 минг йилқи, 1,2 минг туя боқилади. Паррандачилик б-н ҳам шуғулланилади (2004).

Тумандаги 22 умумий таълим мактаби, шу жумладан, 1 гимназияда 8 мингдан зиёд ўқувчи таълим олади. Кончилик касбҳунар коллежи фаолият кўрсатади (2004). 2 маданият уйи, 8 кутубхона, болалар мусиқа ва санъат мактаби, стадион, соғломлаштириш пункти, сузиш хавзаси ва б. спорт иншоотлари бор. Марказий касалхона, тиббий санитария кисми, давлат санитария эпидемиология назорат маркази, сил касаллигига карши диспансер, поликлиника, аёллар ва болалар консультацияси, дорихона, 2 қишлоқ врачлик пункти, 4 касалхона фаолият кўрсатади. Туман маркази (Учқудуқ) билан овуллар ўртасида ва Навоий ш. га автобуслар катнайди. Туманда «Достык—Дружба» газ. чикарилади.


Кирилл алифбосида мақола: УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ҚОЗОҒИСТОН
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
БУХОРО ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты