ТИТАНИЯ — Уран сайёрасининг йирик йўлдошларидан бири. Диаметри 1580 км, сайёрадан ўртача узоклиги 435,9 минг км. Уран атрофини тахм. 9 суткада айланиб чиқади. Титания орбитасининг текислиги Уран орбитаси текислиги билан деярли перпендикуляр. Т. юзасида кўплаб кратерлар ва тектоник ёриклар мавжуд. 1787 й. да инглиз астрономи В. Гершель кашф этган (яна қ. Сайёралар йўлдошлари).