УШШОҚ

УШШОҚ (араб. — ошиқ сўзининг кўплиги) — Ўн икки мақом тизимида биринчи мақом. Лирик куй ва ашулалардан иборат бўлгани учун Ушшоқ деб ном олган. Қад. рисолаларда У. Умм уладвор (Мақом даврлари онаси) ва Тарона деб ҳам аталган. У. Ўн икки мақомда лад сифатида ҳам маълум бўлиб, унинг товушқатори ҳоз. миксолидий ладига мое келади. Ўн икки мақом тизимидаги 24 мураккаботдан бири — Ушшоқи Моя У. мақоми ва Моя овозаси пардалари асосида яратилган. Ўзбек, тожик мусиқа меросида Ушшоқ мустақил мақом сифатида етиб келмаган. Шашмақомнинг Рост мақоми таркибида бир неча шўъба ва қисмлар мавжуд бўлиб, улар Муҳаммаси Ушшоқ (чолғу қисм), Талқини Ушшоқ, Насри Ушшоқ, Уфари Ушшоқ, Савти Ушшоқ (6 қисмли) деб номланган. Ушшоқ ашула йўллари анча мураккаб, авжларида Намуди Уззол ва Намуди Муҳайяри Чоргохдан фойдаланилган. Ушшоқ ашула йўллари халқ орасида кенг тарқалган. Ўзбек ва тожик бастакорлари Ушшоқнинг турли вариантларини яратган: Ҳожи Абдулазизтшг «Самарқанд Ушшоғи», Содирхон Бобошарифовнинг «Содирхон Ушшоғи», шунингдек, «Қўқон Ушшоғи», «Тошкент Ушшоғи» ва ҳ. к. Бу У. йўллари бир хил дойра усулида ижро этилади. Ушшоқнинг патнусаки варианти ва сурнай йўллари ҳам кенг тарқалган. Ушшоқ йўллари жозибали ва таъсирчан. Уларнинг бошланиш жумлалари бошқа мақом ва шўъбаларда намуд сифатида ҳам қўлланилиб, Намуди Ушшоқ деб аталади. Ушшоқ дан, асосан, Бузрук ва Рост мақоми шўъбаларида, йирик шаклдаги оғзаки профессионал мусиқа асарларида, шунингдек, бастакор ва композиторлар ижодида (жумладан, Р. Глиэр ва Т. Содиқовнинг «Лайли ва Мажнун», «Гулсара» операларида, В. Успенский ва кейинчалик Ю. Ражабийнинг «Фарҳод ва Ширин» операси ва мусиқали драмаларида, М. Ашрафийнинг «Дилором» операсида ва б. кўпгина асарларида) ҳам фойдаланилган.


Кирилл алифбосида мақола: УШШОҚ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ШАШМАҚОМ
МУСИҚА
ХАЛҚ ИЖОДИ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты