ТИТРИМЕТРИК АНАЛИЗ

ТИТРИМЕТРИК АНАЛИЗ — аниқланаётган модда микдорини шу модда билан ўзаро реакцияга киришиш учун сарфланган реактив микдорига қараб аникдашга асосланган микдорий анализ усули (яна қ. Ҳажмий анализ). Т. а. да аниклаш учун вазний анализга караганда кам вакт сарфланади. Бундан ташқари, Титриметрик анализда кислотаасос, оксидланишқайтарилиш, комплекс ҳосил қилиш каби кимёвий реакцияларни ҳам аниклаш мумкин. Титриметрик анализнинг барча аник,лаш усулларида титрлаш эквивалентлик нуқтасигача, яъни стандарт титрланган эритманинг микдори реакция тенгламасига мувофиқ, модда микдорига қатъий эквивалент бўлган пайтгача ўтказилади. Шу сабабли титрлаш тугаганлигини билдирувчи индикаторларнинг Титриметрик анализда аҳамияти муҳим.

Аниклаш усулига кўра, тўғри (бевосита), қолдикли, билвосита ва дифференциал Т. а. фаркланади. Колдикди усул аникланадиган модда стандарт, титрланган эритма билан реакцияга киришмаганда ёки реакцияга жуда сует киришганда қўлланади. Билвосита усулда модда стандарт титрланган эритма билан бевосита реакцияга киришмаганда амалга оширилади. Дифференциал усул бир вақтда 2 моддани аниқлашда қўлланади.

Кимёвий реакциялар жараёнига қараб. Титриметрик анализ кислотаасос, оксидланишқайтарилиш, комплексометрия, чўкмага тушириш усулларига; титрлашнинг охирги нуқтасини индикациялаш усулига кура, рангли индикатор, потенциометрик, амперметрик, кондуктометрик титрлашга бўлинади.


Кирилл алифбосида мақола: ТИТРИМЕТРИК АНАЛИЗ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
МАТЕМАТИКА
ВАЗНИЙ (ОҒИРЛИК) АНАЛИЗ
КИМЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты