УЭЛЛС

УЭЛЛС (Wells) Герберт Жорж (1866.21.9, Бромли 1946.13.8, Лондон) — инглиз ёзувчиси. Лондон ун-тини тугатган (1888). 1942 й. дан биология дри. 1893 й. да биология ва физиография бўйича дареликлар ёзган. Уэллс 19-а. нинг 90-й. ларидан бадиий ижод билан шуғулланган. «Вақт машинаси» (1895) романи билан 20-а. илмий фантастикасига асос солган. Уэллс учун Ж. Свифт, Вольтер, Америка ва немис романтикларининг асарлари адабий манба бўлиб хизмат қилган. «Дунёлар муҳорабаси» (1898) романида Марсдан қилинган ҳужум натижасида кишиларда ўз ижтимоий тузумининг мукаммаллигига шубҳа тугилиши ҳақида ҳикоя қилган. «Озод этилган дунё» (1914) романида атом энергиясидан уруш ҳамда тинчлик мақсадларида фойдаланиш масаласи ёритилган. «Замонавий утопия» (1905) романрисоласида эса жамиятни давлат социализми асосида қайта қуриш лойиҳасини маъқуллаган; аммо Уэллс бу социализмда хусусий корхоналарга кенг имконият очиб берилиши тарафдори бўлган. «Вильям Клиссольд дунёси» (1926), «Ошкора фитна» (1928) романтрактатларида Уэллс ўз назариясини марксизмга қарамақарши қўйган. 1-жаҳон уруши йиллари (1914—18) да «Озод дунё» (1914) китобини ёзган. 1916 й. дан, гарчи урушларга қарши асар ёзган бўлсада («Мистер Бритлинг қадаҳни охиригача симирди»), расман ўз мавқеини ўзгартирмаган.

Уэллс 3 марта (1914, 1920, 1934) Россияда бўлган ва ўз таассуротларини «Мудроқ Россия» (1920) китобида акс эттирган. Совет Россияси истиқболига ишонмаган, коммунизм ҳақидаги ғоялар шунчаки бир хомхаёл деб қараган. «Кўринмас одам» романи ўзбек тилида нашр қилинган (1967).


Кирилл алифбосида мақола: УЭЛЛС ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ
РОССИЯ
ГЕРМАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты