УЯ

УЯ — ҳайвонлар болалаш мақсадида ва бошпана сифатида фойдаланадиган пана жой. Умуртқасизлардан ҳашаротлар, айниқса, хилмахил уя қуради. Умуртқалилар орасида айрим балиқлар (тикан балиқ), сувда ва қуруқликда яшовчилар (Ява курак оёқли бакаси), судралиб юрувчилар (айрим тошбақалар ва тимсохлар), кўпчилик қушлар, бир қанча сут эмизувчилар (кемирувчилар, одамсимон маймунлар, ўрдакбурун) У. қуради. Судралиб юрувчилар (айрим тошбақалар, тимсохлар) Уяси қумда қазиб, чўп ва барглар тўлдирилган чуқурдан иборат. Кушлар Уяси жуда хилмахил. Энг оддий Уя хасчўп тўшалган ер юзасидаги чуқурча шаклида бўлади. Ваҳмақуш, тўқимачи, зарғалдоқ каби қушлар ўсимлик толаларидан анча мураккаб Уя қуришади. Кўпчилик кемирувчилар (суғурлар, юмронқозиқлар) ва бир қанча қушлар Уяси ин ичида жойлашган камерадан иборат. Айрим йиртқич сут эмизувчилар дарахт ковагида Уя қуради. Йирик қушлар, сут эмизувчилар (олмахон) У. дан бир неча (баъзан 10 ва кўпроқ) йил давомида фойдаланишади. Бир қанча хайвонлар колония бўлиб уя қуради (мас, қушлар бозори). Колония бўлиб яшаш йиртқичлардан ҳймояланишда, болаларини тарбиялашда катта аҳамиятга эга.


Кирилл алифбосида мақола: УЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ЯПОНИЯ
СУДРАЛИБ ЮРУВЧИЛАР
СУВДА ВА ҚУРУҚЛИҚДА ЯШОВЧИЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты