УЯЛИ ТЕЛЕФОН, қўл телефон — симсиз телефон тури. Ҳар бир абонент (уяли телефон аппарати) муайян бир уяли телефон компаниясининг телефон тармоғидаги база ст-яга боғланади. ҳар к,айси база ст-яда «уялар» бўлади (номи шундан). Ҳар бир уяга бир неча канал бириктириб қўйилади; тармоқнинг каттакичиклигига қараб уялар сони ҳар хил бўлади. Уяли телефон аппарати қайси компания тармоғининг база ст-ясига уланганлигига қараб унинг алоқа боғлаш доираси чегараси ҳар хил бўлади. Баъзи абонентлар фақат бир шаҳар доирасида алоқа боғлай олса, баъзилари бошқа шаҳарлар ва ҳатто бошқа мамлакатлар билан ҳам алоқа боғлай олади. Бутун ер куррасини қамраб оладиган хизмат кўрсатиш зонасини фақат база ст-ялар вазифасини сунъий йўлдошлар бажарадиган Уяли телефон тармоғида яратиш мумкин. Уяли телефон тармоқларининг барча база стялари бирбирлари билан ўзаро боғланган бўлиши, шу билан бирга умум фойдаланадиган симли телефон тармоғига улана олиши лозим. Шундагина қўл (мобил) телефон аппарати эгаси муқим (симли) телефон аппарати эгаси билан боғланиши мумкин. Бунга радиореле линиялар ёрдамида, ё бўлмаса, мис кабель ёки толали оптик телефон алоқа линиялари ёрдамида эришилади. Уяли телефон ёрдамида абонент бошқа абонент билан гаплашишдан ташқари, матнли ва факсимил хабарларни, интернет графиклари ва б. ни узата олади. Бунинг учун Уяли телефон аппарати ихчам кўчма компьютерга уланади. Телефоннинг типига қараб, махсус модем ёки оддий кабель (ички дастурли моделини улаш учун) талаб қилинади. Энг оддий моделдаги Уяли телефон аппарати ҳам ҳақиқий микрокомпьютердан иборат. Мураккаб аппаратларда эса компьютерлар билан бажариладиган барча операцияларни бажариш (ҳар хил ўйинлар ўйнаш, суратга олиш ва уни сақлаш, «телефон қилган» бошқа абонентнинг рақамини қайд қилиш, вақтинчалик ўчириб қўйиш ва б.) мумкин.
Дастлаб 20-а. 80-й. ларида қўл телефон алоқа, асосан, аналог технологияларга асосланган, кейинроқ Уяли телефонда алоқа тизими соф рақамли тизимга ўтган. Европа мамлакатларининг деярли ҳар бирида ўз миллий тармоғи ишлаб чиқилган (мас, Францияда Radiocom 2000). Уяли телефонга дойр халқаро ҳамкорлик дастлаб кўчма радиоалоқа тизими масалалари бўйича немисфранцуз тадқиқотлари натижаси сифатида почта ва коммуникациялар маъмурий ходимларининг Европа конфедерацияси СЕРТ (Conference des admi nistrations Europcennes des Postes et Telecommunications) раҳбарлигида ташкил этилди. 1982 й. бу инт 26 Европа мамлакатини, аниқроғи почта, телефон ва телеграф алоқа РТТ (Post, Telephone and Telegraph) маъмурий муассасаларини бирлаштирди. Шу тариқа Европа конференциям «Мобил алоқани ишлаб чиқиш бўйича махсус гуруҳ» (GSM) ни тузди. Кейинчалик у «Мобил алоқа глобал тизими» деб атала бошлади. Европа ҳудудида бу тизим 1993 й. арафасида тўлиқ фаолият кўрсата бошлади. GSM тизими бошиданоқ халқаро кўламдаги тизим сифатида ишлаб чиқилган. Барча қитьалардаги кўп мамлакатлар унга қўшилган. Уяли телефон тизими инсон ҳаётининг барча соҳаларига кириб келди. GSM тармоклари абонентларининг сони дунёда 200 млн. кишидан ошиб кетди (2005).
Ўзбекистонда ҳам бир неча Уяли телефон компаниялари фаолият кўрсатмокда. Улар энг кенг таркалган замонавий Уяли телефон алоқа стандартлари — AMPS/ DAMPS, GSM, CD MA дан фойдаланади. Республикада қуйидаги бир неча Уяли телефон компаниялари фаолият юритади: «Ўздунробита» Ўзбекистон — Америка ҚК (1992 й. ишга тушган; Ўзбекистондаги 1000 дан ортиқ шаҳар ва аҳоли яшаш пунктларини ишончли Уяли телефон алоқаси билан таъминлаган); BUZTEL GSM (Бакри Ўзбекистон телеком) компаниясини Индонезиянинг «Бакри коммюникейшн» компанияси 1996 й. таъсис қилган (энг арзон тарифли компания); COSCOM компанияси Ўзбекистон — Америка ҚК (1997 й. ишга тушган; Ўзбекистонда GSM тармоклари энг кенг тарқалган); «Ўзмаком» компанияси (Малайзиянинг «Супериор Коммюникейшне» компанияси ва Ўзбекистон Республикаси иштирокида 1996 й. ташкил қилинган; асосан, Тошкент ш. ва унга яқин ҳудудларга хизмат кўрсатади); Кореянинг «Daewoo Unitel» компанияси (1997 й. ишга тушган, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига хизмат кўрсатади), RWC (Rubicon Wireless Communications) Ўзбекистон — Америка қўшма корхонаси (1997 й. ишга тушган, Тошкент ш. ва Тошкент вилояти ҳудудида хизмат кўрсатиш доираларини борган сари кенгайтириб боради). Ўзбекистонда Уяли телефон хизматига эҳтиёж кўпаяётганлиги учун яна бошка янгиянги компаниялар тузилади.