ТИШ ТОШИ — тишлар сиртидаги сарғиш ёки кулранг (кашандаларда жигарранг, ҳатто қорамтир) қатлам. Милк устида ва милк остида, тиш буйнида ҳосил бўлиб, тиш коронкаси илдизини, айниқса, тиш овқат чайнашда иштирок этмаса (тиш ковак булса) ҳамда тиш тўғри парвариш қилинмаса, тишнинг бутун юзасини қоплаб олиши мумкин. Тиш тоши тусатдан пайдо бўлмайди. Дастлаб тишда оқимтир карашлар кузга ташланади, улар кучган эпителий, овқат қолдиклари, бактерия ва шиллиқ моддалардан ташкил топади, тишни тугри тозалаб ювганда ёки каттиқроқ овқат чайнаганда осонлик билан кўчиб тушиши мумкин. Тиш тоши тишнинг ички юзасини қоплаб эмаль қисмига сингиб кетади, уни кўчириш анча қийин. Баъзан болалар ва ўсмирлар тиши бўйнида кукимтир қатлам (ҳошия) пайдо бўлади. У тиш эмалига бирикиб кетганлиги учун кучириб олиш жуда қийин, бунга, асосан, тиш эмалига микроорганизмлар кириши сабаб булади. Тишдаги юмшоқ карашлар уз вақтида даволанмаса, унга оҳак тузлари ўтириб, Тиш тошига айланади. Тиш тоши астасекин милкни эзиб қўяди; бунда милк қонайди, қичишади, оғиздан қўланса ҳид келади, йиринг ажралиб, милк шиллиқ пардасининг яллиғланиши (гингивит)га, шунингдек, пародонтозга сабаб бўлиши мумкин.
Тиш тоши тиш тўқималарига зарарли таъсир этмайди. Уни фақат врач олиб ташлайди (махсус асбоб ёки ультратовуш аппарати ёрдамида).
Тиш тоши пайдо бўлишининг олдини олиш учун овқатни нормал чайнаш (ҳамма тишлар билан), суви қочган нон, сухари, сабзи, олма еб туриш, касал тишларни даволатиш; йўқ тишлар ўрнини тулдириш (ясама тишлар билан), яллигланган милкни даволатиш лозим. Овқатдан сўнг оғизни чайқаш, вақтвақти билан стоматолог врач кўригидан ўтиб туриш лозим.