ТОБУЛҒИ, тубулға (Spiraea L.) — раъногулдошларга мансуб буталар туркуми. Шим. ярим шарда 100 дан ортиқ тури ўсади. Бўйи 0,15—2,5 м ча. Шохшаббаси ғуж, барг чиқаргандан сўнг майиюнда гуллайди, гули оқ ёки оч пушти, тўпгули шода ёки рўваксимон. Меваси олмасимон, Ёруғсевар, қурғоқчиликка ва совуққа чидамли, тупроқ танламайди. Уруғидан, илдиз ва ер устки бачкиларидан кўпаяди. Тобулғи чўл ва ўрмонларда кўп учрайди. Ўзбекистоннинг тоғли минтақаларида япон Тобулғиси (S.japonica L. Ш.), ўртанча Тобулғи (S. media Schmid.), далачойбарг Тобулғи (S. hupericifaolia L.), тукдор Тобулғи (S. piosa Franch.) турлари ўсади. Тобулғининг баъзи турлари жарликлар ва тог ёнбағирларини мустаҳкамлашда экилади. Тобулғи жуда кўп ва чиройли гуллагани сабаблитолбаргТ. (S. salicifolia) тури қимматли манзарали ўсимлик ҳисобланади. Тоғли ён бағирлардаги арчазор, бутазорларда, даре бўйларида ўсади.