ВАГИНИЗМ

ВАГИНИЗМ (лот. vagina — қин) , эрзадалик — қин ва чаноқ туби мускулларининг тортишиб қисқариши; бу ҳол жинсий алоқага путур етказади. Вагинизмда аёлнинг ташқи жинсий аъзосида рўй берадиган ортиқча оғриқ сезувчанлик эр б-н яқинлик қилиш имконини бермайди. Шу сабабдан аёл жинсий алоқадан безиллаб қолади. Одатда бундай ҳол биринчи жинсий алоқада қўполликни сезган аёлдаги руҳий изтироб, қўрқув, эрни хуш кўрмасликда ва айрим ҳолларда ташқи жинсий аъзосида яллиғланиш, жароҳат бўлган аёлларда кузатилади. Баъзан эркакнинг жинсий заифлиги Вагинизмга сабаб бўлиши мумкин. Вагинизмнинг олдини олишда турмуш қураётган ёшларнинг мутахассис тиббий кўригидан ўтишлари муҳим.


Кирилл алифбосида мақола: ВАГИНИЗМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЖИНСИЙ ҲАЁТ
Туш таъбири ўзбек тилида
ЖАРОҲАТ
Тушда жинсий алоқа қилса нимани билдириши ҳақида.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты