ТОЖ СУЯКЛИ ҚУШЛАР (Carinatae) — қушлар катта туркуми. Тўш суяк тожи, учиш патлар елпиғичи яхши ривожланган; аптериялари (терисининг патсиз жойлари) бор; суяклари пневматик. Фақат айрим турлари иккиламчи марта тўш суяги тожи, аптерияси ва суяклар пневматикасини йўқотган. Ўмров ва б. елка камари суяклари ривожланган. Кўкрак тожлилар, туяқушлар ва кивилардан ташқари барча қушлар 24 га яқин туркумни ва 9000 га яқин турни ўз ичига олади.