СУЯК СИНИШИ

СУЯК СИНИШИ — шикастланиш оқибатида суяк бутунлигининг бузилиши. Суяк синиши травматик ва патологик турларга бўлинади. Травматик Суяк синиши соғлом суякка тўсатдан кучли механик куч таъсир этиши натижасида рўй беради. Патологик Суяк синиши эса бирор касаллик (мас, суяк сили, суяк ўсмаси, остеомиелит, остеопороз ва ҳ. к.) оқибатида мўрт бўлиб қолган суякка кучеиз ташқи таъсир туфайли юз беради. Суяк синиши ёпиқ ёки очиқ бўлади. Ё п и қ синишда синган жой соҳасидаги тери зарарланмайди, оч и қ синишда эса тери йиртилиб, суяк бўлаклари теридан ташқарига чиқиб қолади. Очиқ Суяк синиши ёпиғига нисбатан хавфлироқ хисобланади, чунки теридаги йиртилган яра орқали инфекция синган соҳага кириб қолиши ва йиринглашга сабаб бўлиши мумкин. Очиқ Суяк синиши с, асосан, ҳарбий қуроллар таъсири ва йўлтранспорт ҳалокати туфайли содир бўлади.

Синган суяклар сонига кўра С. с. лари монотравма (битта Суяк синиши) ва политравма (бир нечта Суяк синиши)ларга ажратилади. Суякнинг нечта бўлакка бўлинишига қараб оддий (суяк икки бўлакка бўлинса) ва мураккаб (суяк бир неча бўлакка бўлинса) Суяк синиши қайд этилади. Суяк бўлакларининг шаклига кўра Суяк синишилари кўндаланг, узунасига, қия, винтсимон, Тсимон, Vсимон, майдаланган бўлади. Синган суяк бўлаклари жойидан силжимаслиги ёки мускуллар қисқариши натижасида силжиб кетиши мумкин. Суяк синишининг фақат болаларга хос бўлган «новдасимон синиш» ва эпифизеолиз турлари мавжуд.

Суяк бўлаклари атрофдаги қон томирлари ва нерв толаларини жароҳатлаши мумкин. Бир нечта майда суяклар ёки битта йирик суяк (мас, сон суяги, чаноқ суяги) синганда ички ва ташқи қон оқиши туфайли травматик шок вужудга келади. Суяк синишининг ташқи кўринишдан абсолют (суяк калталашуви, қийшайиши, синиш соҳасида киртиллаш) ва нисбий (шиш, оғриқ, функциянинг бузилиши) белгилари кўзга ташланади.

Сени даволашнинг консерватив (операциясиз) ва оператив усуллари мавжуд. Консерватив даво усуллари (қўлда тортиб ёки тана тортими ёрдамида суяк бўлакларини тўғрилаш, гипс боғлам қўйиш), асосан, оддий Суяк синиши ларида қўлланади. Мураккаб Суяк синиши ларида эса аксарият ҳoJшapдa операция қилинади. Оператив даво усулларидан суяк бўлакларини металл пластинка, штифтлар, бурама мих ва ташқи фиксация аппаратлари (мас, Илизаров аппарати) ва ҳ. к. билан маҳкамлаш кенг тарқалган.

Суяк бўлакларининг битиши синган соҳада суяк қадоғи ҳосил бўлишига асосланган мураккаб биологик жараёндир. Битиш муддати қайси суяк синганлиги, суяк бўлакларининг ва атроф юмшоқ тўқималарининг ҳолати ҳамда организмнинг умумий аҳволига боғлиқ. Майда ва кўмик суяклар йирик ва узун суякларга нисбатан, болалар суяги эса катталар суягига нисбатан тезроқ битади. Қарияларда суяк битиши секинроқ кечади.

Суяги синган жойни тезда мавжуд нарсалар (картон, фанер, тахтача ва б.) ёки шина қўйиб, устидан дока, рўмол ёки бинт билан сиқиб боғлаш ва беморни зудлик билан тегишли касалхонага олиб бориш керак.


Кирилл алифбосида мақола: СУЯК СИНИШИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ТОШКЕНТ
ҲАРБИЙ САНЪАТ
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты