ВАЗЕЛИН

ВАЗЕЛИН (франц. vaseline, нем. wasser — сув ва юн. elaion — зайтун мойи) — минерал мой б-н қаттиқ углеводородлар (парафин, церезин, петролатум) аралашмаси; ҳидсиз, мулойим, оқ ёки сариқ модда, таъми йўқ. 37—50° да суюқланади; сувда эримайди. Қўллаш мақсадига мувофиқ турли таркибда тайёрланади. Вазелин косметика ва тиббиётда суртма (мазь) тайёрлашда қўлланилади, яллиғланишга қарши таъсир этади ва терини ҳар хил зарарли таъсирлардан сақлайди; техник мақсадларда (қоғоз, мато ва ш. к. га сингдириш учун), шунингдек электротехника ва лаб. амалиётида, техникада антифракцион ва ҳимоя қилувчи сурков мойи сифатида ишлатилади. Вазелин мойи (парафин мойи) — нефть дистиллатини тозалаб олина-диган углеводородлар аралашмаси, тиббиётда сурги сифатида ишлатилади (сурункали қабзиятда кунига 1—2 ош қошиқцан ичилади) ва суртмага қўшилади.


Кирилл алифбосида мақола: ВАЗЕЛИН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МИНЕРАЛ
ЯЛЛИҒЛАНИШГА ҚАРШИ ДОРИЛАР
ЕР
ОКЕАН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты