ВАЗН ТОИФАЛАРИ

ВАЗН ТОИФАЛАРИ — ўзбек миллий кураши, юнон-рум кураши, эркин кураш, бокс ва оғир атлетикада спортчиларнинг вазнига қараб гуруҳларга бўлиниши. Спортда мусобақа қатнашчиларига тенг имконият яратиб бериш учун улар тоифаларга ажратилади. Мас., боксда — кичик ёшдаги (15—16 ёшли) ўсмирлар — 15 та, ўспиринлар (17—18 ёшли) — 12 та, катталар — 10 та; курашда — 8 та, оғир атлетикада — 9 та вазн тоифасига бўлинадилар. Кураш ва боксда ўсмир ва ўспиринларни машғулот ва мусобақаларга кўйиш чоғида уларнинг вазни билан бирга ёши ҳам ҳисобга олинади. Яна қ. Бокс, кураш, оғир атлетика.


Кирилл алифбосида мақола: ВАЗН ТОИФАЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЮНОН-РУМ КУРАШИ
ЮНОНИСТОН
БОКС
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты