ВАЙЖАНТЕМАЛА (1931. 25.6, Майсур ш.) — ҳинд раққосаси ва кино актрисаси. Санъаткорликни онасидан ўрганган. Вайжантемала жуда ёшлигидан эътиборли кишилар даврасида (ҳиндларнинг анъаналарига кўра) рақсга тушишдек катта имтиёзга эга бўлди ва кўп ўтмай ҳинд рақс санъатининг машҳур ижрочисига айланди. Вайжантемала рақс санъатининг юқори чўққиси бўлган мумтоз услубдаги «Бхарат Натьям» рақсларининг ҳам моҳир ижрочиси. Кинода 16 ёшидан суратга туша бошлаган. «Янги Деҳли», «Чақириқ», «Ганга ва Жамна», «Прокурорнинг ўғли», «Сангам» фильмларида бош ролларни — муҳаб-бат санамлари тимсолини гавдалантирди.