ВАКАНСИЯЛАР

ВАКАНСИЯЛАР (лот. vacans – буш) (Шотки нуқсонлари, «коваклар») — кристалл панжарасининг атом ёки ион булмаган бўш тугунлари; П шакли билан ифодаланади. Вакансияларларни вакант электронлар сатҳлари (мусбат «коваклар») билан чалкаштирмаслик керак. Ҳар қандай кристалл панжарада Вакансиялар бўлади. Ион панжараларда катион D+ ва анион D~ В. мавжуд. Кристалларда ҳар доим атомларнинг иссиқлик ҳаракати туфайли юзага келувчи Вакансиялар бўлади. Вакансиялар атомларнинг батамом буғланиб кетмаслиги оқибатида кристалл сиртида «коваклар» ҳосил бўлишидир. Вакансияларнинг ҳосил бўлиш иши (панжаранинг деформация энергиясини ҳисобга олмаганда) атомларнинг буғланиш ишига тенг. Шунинг учун кристалл ҳажмидаги Вакансияларнинг концентрация мувозанати тахм. ўша т-радаги тўйинган буғ концентрациясига тенг бўлади. Вакансиялар қўшни атомлар б-н жой алмаштириб, кристаллда тартибсиз силжийди. Вакансияларнинг тартибсиз ҳаракат йўли 6 га тенг кесмалардан иборат синиқ чизиқ ҳосил қилади (5 — қўшни атомлар орасидаги масофа). В. нинг битта тугунда мавжуд-лик ўртача вақти т, ҳаракатнинг ўртача тезлиги uyp=»f» – В. нинг силжиши туфайли кристаллда атомлар силжиши (ўз-ўзидан диффузияланиш) ҳамда ўзаро диффузияланиш (гетеродиффузия) ҳодисаси содир бўлади. Атомлар кристаллда газдагига нисбатан тахм. е-»/кТ марта секин ҳаракат қилади (бунда и — битта Вакансиялар ҳосил бўлиши энергияси, к — Больцман доимийси, Т — мутлақ т-ра). Вакансиялар кристаллнинг физик хоссаларига таъсир қилади: зичлигини камайтиради, ион ўтказувчанликни ҳосил қилади, анион Вакансиялар электронларни осон тутади, катион Вакансиялар эса мусбат «коваклар»ни осон бириктириб олади. Вакансиялар металларга термик ишлов беришда, уларнинг «дам олиши»да, кристалланиш ва б. жара-ёнларда муҳим ўрин эгаллайди.


Кирилл алифбосида мақола: ВАКАНСИЯЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҚАТТИҚ ЖИСМ
ЕР
АТОМ ФИЗИКАСИ
ФИЗИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты