«ТОЙОТА» — Япониянинг «Тойота» молияишлаб чиқариш. гуруҳига кирувчи энг йирик автомобиль компанияси. Жаҳонда АҚШнинг «Женерал моторе» ва «Форд мотор» компанияларидан кейин 3уринда туради. Бош идораси Тойота ш. да. «Тойота» автомобиль компанияси дастлаб 1935 й. да тўкимачилик машиналари ишлаб чиқариладиган зднинг бир бўлинмаси сифатида саноатчи Кипчиро Тойода томонидан ташкил этилган. 1937 й. дан «Тойота мотор» компанияси. 1947 й. дан «Тойота» енгил автомобили ишлаб чиқарилди. 1950 й. дан янги конструкциядаги автомобилларнинг тури ва сони йил сайин ортиб борди. Шунингдек, олд ва орқа ўкдари орқали ҳаракатланадиган, ҳар қандай йўлда юра оладиган «Ланд Крюзер» моделини ишлаб чиқариш. йўлга қўйилди.
1954 й. да «Тойота» автомобиллари Бразилия ва Австралияда ишлаб чикарила бошлади, Жан. Африка, Таиландца шўъба компаниялар ташкил этилди, бошқа мамлакатларда «Тойота» автомобилларини сотиш билан шуғулланувчи ваколатхоналари кўпайтирилди. 1957 й. да «Тойота» автомобиллари АҚШга экспорт қилина бошланди.
«Тойота»нинг 1962 й. да жами 1 млн., 1972 й. да 10 млн., 1986 й. да 50 млн., 1996 й. да 90 млн. ва 1999 й. 100 млн. енгил автомобили конвейердан чиқди. 1966 й. да «Королла», 1970 й. да «Керика», «Спринтер», «Карина», 1978 й. да «Теркел» моделлари яратилди. 1989 й. дан АҚШнинг «Женерал моторе» компанияси билан ҳамкорлик қилади. 1992 й. дан Британия, 1996 й. дан Россияда ўз корхоналарини очган. 1997 й. Тошкентда «Тойота»нинг ваколатхонаси очилиб, компания автомобиллари сотила бошлади.
«Тойота» автомобиллар ва кўплаб б. маҳсулотлар ишлаб чиқаради, ўз тизимига жуда кўп компанияларни олган, энг замонавий техника, технология билан жиҳозланган. Автомобилларни йиғиш жараёни 98% роботлаштирилган, ишлаб чиқариш. жараёнлари компьютер ёрдамида бошқариладиган энг йирик корпорация ҳисобланади.