ВАКУУМ МАТЕРИАЛЛАРИ

ВАКУУМ МАТЕРИАЛЛАРИ — вакуум аппаратлари ва асбобларида қўлла-ниладиган материаллар. Асосий гуруҳлари: конструкцион материаллар, газ ютгичлар, вакуум мойлари, суртмалар, локлар, цементлар, асалари муми, ку-муш хлорид ва б. Вакуум аппаратлари ва асбоблари ясаш, қисмларга ажра-тиладиган бирикмаларни зичлаш, кранларни мойлаш, электрон лампаларга суркаш ва б. мақсадларда ишла-тилади. Вакуум техникаси учун кам газланадиган материаллар — шиша, кварц, чинни жуда қадрли ва кўп ишлатилади. Металлар (мас., темир, алюминий, никель, платина, кумуш ва ҳ. к.)нинг эса вакуумда сиртлари адсорбцияланади. Шунинг учун улар вакуумда юқори т-раларда қиздириб газсизлантириб олинади. Вакуум материалларига қўйиладиган асосий талаблар: иш т-расида тўйинган буғлар босими паст, осон газсизланадиган, газ ўтказувчанлиги кичик, юқори т-раларга етарлича чидамли бўлиши керак.


Кирилл алифбосида мақола: ВАКУУМ МАТЕРИАЛЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ШИША
МЕТАЛЛАР
ЕР
НИКЕЛЬ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты