ТОК МАНБАЛАРИ — ҳар хил энергия турларини электр энергиясига айлантириб берувчи қурилмалар. Шартли равишда кимёвий ва физик Ток манбаларига бўлинади. Кимёвий Ток манбаларида оксидлаштиклаш реакцияси натижасида электр энергияси ҳосил бўлади. Бундай Ток манбалари жумласига гальваник элементлар, электркимёвий генераторлар ва б. қурилмалар киради. Физик Ток манбалари иссиклик, механик, электромагнит энергияни, шунингдек, радиацион нурланиш (мас., Қуёш нурлари) ва ядровий парчаланиш реакцияси энергиясини электр энергиясига айлантириб беради. Электромагнит генераторлар, термоэлектр генераторлар, қуёш батареялари ва б. шулар жумласига киради. Атом электр станцияси (АЭС), гидроэлектр станция (ГЭС), иссиқлик электр станциялари (ИЭС), шамол энергетика қурилмаси ва б. ҳам Ток манбалари ҳисобланади.