ВАКУУМДА ЭРИТИШ — металл ва қотишмаларни пасайтирилган қолдиқ босим, кўпинча 100—0,1 МПа босимда эритиш. Бу усулда металлнинг физикмеханик хоссалари яхшиланади, эриган металлдаги азот ва водород газлардан, енгил аралашма ҳамда металлмас қўшилмалардан тозаланади. Саноатда баъзи махсус пўлатлар, электрни жуда яхши ўтказувчи мис, бериллийли бронза ва б. қотишмалар олишда шу усул кўлланилади.