ТОКСОПЛАЗМАЛАР (Toxoplasma) — кокцидиялар туркумига мансуб энг содда паразит ҳайвонлар уруги. Битта Токсоплазмалар gondii тури маълум. Узунлиги 7 мкм гача. Токсоплазмалар мушук ва б. мушуксимонлар ингичка ичагида мураккаб ривожланиш циклини ўтиб, ундан 2 та спорали ооцистспорозоитлар ҳосил бўлиши билан тугайди. Етук ооцистлар эса мушуксимонларни қайтадан зарарлаши мумкин. Ооцистлар бошқа сут эмизувчилар (мас, сичқонлар) ёки одам ҳамда қушларга ўтиб, жинссиз урчийди. Токсоплазмалар — сут эмизувчи ҳайвонлар ва одам паразити; токсоплазмоз касаллигини қўзғатади.