ТОЛАЛИ ЎСИМЛИКЛАР

ТОЛАЛИ ЎСИМЛИКЛАР — тола ёки йигирув хом ашёлари, материаллари олинадиган бир ва кўп йиллик ўтсимон, бута ва дарахтсимон ўсимликлар. Ўсимликлар дунёсидаги 292 оиладан 125 таси Толали ўсимликларлар ҳисобланади. Толали ўсимликларнинг аҳамияти тўқималари таркибидаги луб толалари (склеренхимали толалар) ва лимбриформлар (мустаҳкам ёғочланган толалар) миқдорига боғлиқ.

Тола ўсимликларнинг қайси органларида ҳосил бўлишига қараб Толали ўсимликлар 3 гуруҳга ажратилади:

1) толаси уруғида ривожланадиган Толали ўсимликлар — ғўза (қ. Пахта толаси);

2) толаси ггоясида ривожланадиган Толали ўсимликлар — каноп, жут, наша, толали зиғир, кендир, сида;

3) толаси баргида ривожланадиган Толали ўсимликлар — толали банан, агава, юкка, янги Зеландия зиғири.

Биологик хусусиятлари хилмахил бўлган Толали ўсимликлар Ер юзида турли тупроқ — иқлим шароитларида етиштирилади.

Толали ўсимликлар ҳар хил ботаник оила ва турларга мансуб. Шунинг учун морфологик ва биологик хусусияти бўйича бирбиридан фарқ қилади. Тола сифатининг асосий кўрсаткичлари: узунлиги, диаметри, эгилувчанлиги ва пишиқлигидир. Тола ўсимлиқцан ажратилган пайтда оқ, сариқ, ва кулранг бўлади. Тўқимачилик саноатида Толали ўсимликлар толасининг майин ёки дағаллигига қараб ҳар хил газмоллар ишлаб чиқарилади. Жаҳон тўқимачилик саноатида пахта толасидан майин газламалар, луб толали ўсимликларнинг толасидан дағал газламалар, қоп, қанор, арқон, чўтка, қоғоз каби маҳсулотлар ва б. буюмлар ишлаб чиқарилади. Толали ўсимликлар уруғи 18—42% мой бўлади. Мой озиқовқатда, техникада, локбўёқ саноатида, совун тайёрлашда ва б. йўналишларда қўлланилади.

Ҳалима Отабоева.


Кирилл алифбосида мақола: ТОЛАЛИ ЎСИМЛИКЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ҒЎЗА
ЛУБ ТОЛАЛАРИ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты