ТОЛУОЛ

ТОЛУОЛ (испанча tolu — Толу бальзами — шундан илк бор Толуол олинган) , метилбензол, С6Н5СН3 — ароматик углеводород; ёнувчан, рангсиз суюкдик, бензол ҳиди келади; қайнаш траси 110,6°; зичлиги 870 кг/м3 (20° да). Кўпчилик органик эритувчилар билан аралашади. Толуол баъзи нефтлар, тошкўмир смоласи ва кокс газида бўлади. Саноатда нефть фракциясини термик ишлаш маҳсулотларидан олинади.

Иссиққа чидамли. Пиролиз натижасида мураккаб углеводородлар (бензол, дитолил, нафталин, антрацен) ҳосил бўлади. Толуолни радиолизлаб, дитолил, бензилтолил, дибензил олинади. Толуолни 500— 700° да водород босими (40—60 атм) остида диметиллаб, ундан саноатда бензол ишлаб чиқарилади. Толуолни каталитик оксидлаб, бензил спирт, бензальдегид, бензой кислота, малеин ангидрид ҳосил қилинади.

Толуол капролактам бўёклар, портловчи моддалар (тринитротолуол), фармацевтик ва турли ярим маҳсулотлар олишда ишлатилади. Пластмассалар, локбўёқ, типография бўёқлари олишда, резина саноатида эритувчи сифатида қўлланади.


Кирилл алифбосида мақола: ТОЛУОЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
БЕНЗОЙ КИСЛОТА
НЕФТЬ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты