ТОМИР ЖИНСЛАР (петрографияда) — Ер пўстида томир ва дайкалар шаклида ётган магматик тоғ жинслари. Т. ж. буткул мустақил ҳолатда ёки интрузив массивлар билан боклик бўлиши мумкин. Томир жинслар кимёвий ва минерал таркиби жиҳатидан отқинди тоғ жинсларига қисман ўхшаш. Интрузив жинсларга яқин бўлиб, таркиби жиҳатидан улардан ажратиб бўлмайдиган ашхист ва маълум даражада ажратса бўладиган диашхист Томир жинслар деб аталади. Диашхист Томир жинслар, ўз навбатида, тўқ рангли минералларга бой (меланократ жинслар ёки лампрофирлар), шунингдек, оч рангли минераллардан тузилган (лейкократ жинслар — аплитлар) турларга бўлинади. Баъзан бундай жинслар йирик ёки гигант зонали бўлиб, пегматит томирлар дейилади. Интрузив тоғ жинсларининг деярли ҳар бир турига мое Томир жинсларнинг турлари — лейкократ ёки меланократ жинсларга тўғри келади. Томир жинслар, одатда, порфирсимон структурали, асосий массаси тўлиқ кристалланган бўлади, баъзан шишасимонлари ҳам учрайди.