ТОМСЕН

ТОМСЕН (Thomsen) Вильгельм Людвиг (1842.25.1 Копенгаген 1927. 12.3) — даниялик тилшунос, тарихчи. Копенгаген унти проф. (1887 — 1913). Дания Қироллиги илмий жамияти президента (1909 й. дан). Петербург ФАнинг хорижий мухбир аъзоси (1894). Биринчи бўлиб УрхунЕнисей ёдгорликларини ўқиган (1893) ва уларнинг қад. туркий тилларга оидлигини аниқлаган. Қиёсийтарихий тилшунослик, финугор ва туркий тилларни ўрганишга оид илмий асарлар яратган. Дания тили лаҳжалари луғатини ва швед тили луғатини тузишда қатнашган. «19-аср охиригача бўлган тилшунослик тарихи» монографияси муаллифи (1902, 1927; 2нашри, 1938 й. да рус тилига таржима килинган). Бу асарида умуман тил ҳақидаги билимнинг тараққиёти жараёнини камраб олишга, уни даврлаштиришга, лингвистик тафаккур ривожидаги асосий тамойилларни кўрсатиб беришга эришган. Шунингдек, Томсен «Қутадғу билиг» нинг Вена кутубхонасида сакланаётган уйғур ёзувидаги қўлёзмаси асосида асар номининг ҳоз. транскрипциясини таклиф этган. Бу транскрипция кўпчилик томонидан, жумладан Ўзбекистонда ҳам кабул қилинган.


Кирилл алифбосида мақола: ТОМСЕН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ДАНИЯ
ТИЛШУНОСЛИК
ТАРИХ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҚИЁСИЙ-ТАРИХИЙ ТИЛШУНОСЛИК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты