ВАМБЕРИ

ВАМБЕРИ (Vambery) Арминий (Герман) (1832.19.3, Дуна-Сиердахели — 1913.15.9, Пешт) — шарқшунос, тил-шунос, сайёҳ ва ёзувчи. Венгрия ФА мухбир аъзоси (1861). Пештда хонадон ўқитувчиси бўлган (1852—56). Туркия (Истанбул)да яшаган (1857—60). Венгрия ФА ҳомийлигида Эрон ва Туркис-тонга саёҳат (1863 й. дан) қилган. Вамбери дарвеш (қаландар) ниқоби остида Маккадан ҳаж сафаридан қайтаётган маҳаллий аҳоли гуруҳига қўшилиб Мозандарондан Болхон кўрфазига келади, сўнг Туркманистон орқали Хива ва Қўнғиротга ўтади. Қизилқумдан ўтиб Бухоро, Самарқанд, Карки ва б. шаҳарларда бўлади. Орқага Ҳирот, Машҳад, Теҳрон ва Истанбул бўйлаб қайтади. Вамбери тилшунослик, адабиётшунослик, фольклор, этн., тарих ва геогр. га оид асарлар муаллифи («Немисчатуркча луғат», 1858; «Немисча-чиғатойча луғат», 1860; «Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи», «Менинг ҳаётим», «Шарқ ҳаёти ва урф-одатлари очерклари» ва б.). «Чиғатой тили дарслиги» (1867) асарида Вамбери туркий халқлар фольклорига оид 30 дан ортиқ асар ҳақида маълумот берган, улардан парчалар келтирган, шунингдек Навоий, Фузулий, Насимий, Сўфи Оллоёр ғазалларидан олинган намуналарни ва 112 та ўзбек мақолини араб ва лотин ёзувида келтириб, немисча таржимада берган. Туркий ва немис тилларини қиёсий ўрганган.

Ас: Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи, Т., 1990.


Кирилл алифбосида мақола: ВАМБЕРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТАРИХ
ЭРОН
ТУРКИЯ
ВЕНГРИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты