ВАНАДИЙ

ВАНАДИЙ (Vanadium), V — Менделеев даврий системасининг V гуруҳ кимёвий элементи; атом рақами 23, ат. м. 50,942; кулранг металл. Табиий Ванадийнинг иккита изотопи бор. Барқарор 31V (99,75%) ва беқарор 5»V (0,25%). 50V нинг ярим емирилиш даври 10й йил.

Ванадийни 1801 й. да мексикалик минералог А. М. Дель-Рио қўнғир қўрғошин рудасида топган. 1830 й. да швед кимёгари Н. Г. Сефстрём темир рудасида янги элемент топиб, уни скандинавиялик гўзаллик худоси Ваиадис номи билан атаган. Ванадийнинг Ер пўстидаги миқдори (оғирлиги жиҳатдан 1,91О~2%, океан сувларида 310-’%, ўсимлик куллари таркибида 6,1-10-3% бўлиб, анчагина тарқалган, лекин асосан тоғ жинслари ва минералларда учрайди. Ванадий минералларидан патронит, роскоэлит, моттрамит, карнотит, ванадинит ва б. нинг саноат аҳамияти бор. Титаномагнетит ва қолдиқ (фосфорли) темир ҳамда оксидланган мис-қўрғошин-рух рудалари Ванадий манбаи бўлиб хизмат қилади.

Ванадийнинг зичлиги 6,11 г/см3; суюқланиш т-раси 1920», қайнаш т-раси 3400». Одатдаги т-рада ҳаво, денгиз суви ва ишқор эритмалари таъсирига берилмайди; коррозияга чидамлилиги жиҳатдан титан ва пўлатдан юқори туради. Ванадий 2, 3, 4 ва 5 валентли бирикмалар беради. Шунга биноан VO билан V2O3 (асос хоссаси бор), VO2 (амфотер) ва V2O5 (кислоталик хоссага эга) каби оксидлари бор. Кислота ва сувга чидамли нитриди VN (суюқланиш т-раси 2360°) ва юқори даражада қаттиқ карбиди VC (суюқланиш т-раси 2800°) маълум.

Ванадийнинг асосий қисми (85%) қора металлургияда пўлат, чўян ва қотишмаларнинг мустаҳкамлигини, иссиққа, емирилишга ва коррозияга чидамлилигини ошириш мақсадида ишлатилади. Ванадий қирқиш ишларида, асбобсозлик ва конструкцион материал сифатида ишлатилувчи пўлат таркибига ҳам киради. Галлий, кремний ва титан билан ҳосил қилган баъзи қотишма ҳамда бирикмалари ўта ўтказувчанликка эгалиги билан диққатга сазовор. Тоза Ванадийдан атом энергетикасида ва электрон асбоблар и. ч. да ҳам фойдаланилади. Ванадий бирикмалари кимё саноатида катализаторлар сифатида, шунингдек қ. х., тиббиёт, тўқимачиликда, лок-бўёқ, резина, сопол, шиша и. ч. да, фото ва кино саноатида ишлатилади. Ванадий бирикмалари заҳарли.


Кирилл алифбосида мақола: ВАНАДИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОКЕАН
ЕР
МЕНДЕЛЕЕВ ДАВРИЙ СИСТЕМАСИ
КИМЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты