ВАНХОН ТЎҒРИЛ

ВАНХОН ТЎҒРИЛ (12-13-а. лар) – ҳоз. Мўғулистон, Еттисув ва Олтой ўлкасида ҳукмронлик қилган керей (кераит) қабиласи раҳбари. Марказий Осиёнинг кўпчилик қабилалари, шу жумладан мўғуллар ҳам Ванхон Тўғрил қўл остида бўлган. Шу пайтларда Марказий Осиёда ўзаро ички қабилалараро ва қўшни давлатлар билан можаролар юз бераётган эди. Айниқса кераит ва най-манлар орасидаги зиддият кучли эди. Мўғуллар найманларни қўллаб-қувватлашган. Ванхон Тўғрил бир оз вақт Чингизхон билан иттифоқ тузиб, бирга жанг қилган, лекин кераитлар ва мўғуллар ўртасида бир-бирларига нисбатан душманлик тугилган. Бунда найманлар раҳба-ри Таёнхон (В. Т. га она томондан қариндош) мўғулларга ёрдамлашган. Некунуйсин мавзеида бўлган жангда Ванхон Тўғрил ўлдирилиб, калласи Таёнхонга жўнатилган. Ванхон Тўғрил авлодлари 13-а. бошларида найман ва б. қабилалар билан бирга асосан Қозоғистон ерларига ўрнашиб, маҳаллий туркий халқлар таркибига кирган.


Кирилл алифбосида мақола: ВАНХОН ТЎҒРИЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РОССИЯ
НАЙМАН
ҚОЗОҒИСТОН
АМИР ТЕМУР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты