ВАРД

ВАРД (суғдийча — бута, шох-шабба) — даре ўзанлари ва улардан бошланган йи-рик тармоқлар оқимини тўсиб, каналларга сув чиқаришда фойдаланиладиган шох-шабба ўрами. Вард атамаси Хоразмда «навард», Зарафшон водийсида «навола», Фарғона водийсида «ўлук», Чирчиқ ҳамда Сирдарё воҳаларида эса «қорабура» шаклларида талаффуз этилади. Бу атамалар «шох-шабба ўрами» маъносини англатиб, улардан сув хўжалигида қадимдан кенг фойдаланиб келинган.

Вардлар, ораси тош, чим ва шағал билан тўлдирилган цилиндр шаклидаги шохшабба ва қамиш ўрами бўлиб, юлғун навдаларидан эшилган белбоғлар билан уч ёки тўрт еридан маҳкам боғлаб ясалган. Манбаларда таърифланишича, Вардлар ўрамининг айланаси 3—4 кишининг қучоғига тенг бўлиб, оғирлиги 50 кг дан 2—3 т гача етган. Муҳаммад ЮсуфЈаёнммнинг ёзишича, Амударёнинг йирик тармоқлари: Чуманой, Чанглибосув ва Терсоқар ўзанларини боғлаш учун ташланган ҳар бир наварднинг уз. 60 газ, айланаси 20—30 газга яқин бўлган. Навард ёки қорабуралардан бош тўғонларни қуришдан тортиб, қирғоқларнинг сув ўпириб кетган жойларини тиклаш-гача бўлган ишларда кенг фойдаланил-ган. Чунки улар ирригация хўжалиги учун техникавий жиҳатдан жуда қулай ва сувга чидамли ускуна ҳисобланган.

Ад:. Муҳаммаджонов А., Ўзбекистоннинг қадимги гидротехника иншоотлари, Т., 1997.


Кирилл алифбосида мақола: ВАРД ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
СИРДАРЁ
АМУДАРЁ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты