ТОРРИЧЕЛЛИ (Torricelli) Эванжелиста (1608.15.10, Фаэнца — 1647. 25.10, Флоренция) — итальян физиги ва математиги. Г. Галилейиянт шогирди — Б. Кастелли қўлида таълим олган. «Қаттиқ жисмларнинг ҳаракати ҳақида трактат» (1641) китобида Г. Галилейнинг ҳаракат ҳақидаги ғоясини ривожлантирди. Галилей вафотидан сўнг унинг вориси сифатида герцог Тосканеский саройида математик, айни пайтда Флоренция унтида математика проф. (1642). Торричелли 1643 й. да тажриба йўли билан симобли барометрни кашф қилган (қ. Барометр).
Торричелли усти очиқ идиш деворидаги тешикдан суюкдикнинг оқиб чиқиш тезлиги Торричелли формуласи: и қ ^2gh ни келтириб чиқарган, бунда: h — тешик марказидан суюкдик сатҳигача бўлган баландлик, g — оғирлик кучи тезланиши. Бунга биноан, сатҳлари бир хил бўлган ҳар қандай суюклик идиш тешигидан бир хил тезликда чиқади, деган хулосага келган.