ТОРТИШИШ

ТОРТИШИШ (гравитация, гравитацион ўзаро таъсир) — ҳар қандай жисмлар орасида вужудга келувчи универсал ўзаро таъсир. Агар ўзаро таъсир кучсиз ва жисм ёруғликнинг вакуумдаги тезлигига Караганда жуда кичкина тезлик билан ҳаракатланаётган бўлса, И. Ньютоннинг бутун олам Тортишиш қонуни ўринли бўлади. Ўзаро таъсир кучли ва жисм ҳаракатининг тезлиги ёруғликнинг вакуумдаги тезлигига яқин бўлган ҳолларда эса, А. Эйнштейн яратган умумий нисбийлик назарияси Т. ни тўғри ифодалайди.

Ньютон ўзининг «Табиат фалсафасининг математик принциплари» (1687) асарида Тортишиш қонунига биринчи бўлиб тўлиқ таъриф берди. Ньютон таърифига биноан, икки моддий зарра (ли, ва Ғи2) нинг ўзаро Тортишиш кучи уларнинг массаларига тўғри пропорционал, орасидаги масофанинг квадратига тескари пропорционал ва уларни бирлаштирувчи тўғри чизиқ бўйича йўналган.

Ньютоннинг иккинчи қонунига асосан, т массали жисм Тортишиш кучи таъсирида Ер билан боғлиқ бўлган саноқ тизимига нисбатан бирор а тезланиш билан ҳаракатга келади.

Формуладаги катталиклар ўзгармас қийматга эга эканликларини эътиборга олсак, жисм ҳаракатига қаршилик кўрсатувчи кучлар мавжуд бўлмаган ҳоллардаги Ер сиртига яқин баландликларда ҳар қандай жисм бир хил тезланиш билан тушади, деган хулосага келинади.

Осмон механикаси Ньютоннинг Тортишиш қонунига асосланган. Космосда табиий ёки сунъий жисмларнинг ҳаракатларини текширишда шу қонунга амал қилинади. Кўпгина ҳолларда Ньютоннинг Тортишиш қонуни туфайли янги сайёралар, йўлдошлар аниқланди, астрономия қатор янги ютуқларга эришди. Шу билан бирга, бу қонун тушунтириб беролмаган Меркурий, Венера, Марс сайёралари перигелийларининг ҳаракати каби айрим ҳодисалар ҳам маълум эди. Шу каби учрайдиган чигалликларни бартараф қилиш мақсадида олимлар Ньютон Тортишиш қрнунининг математик ифодасига турли қўшимчалар киритишга уриндилар. Аммо бундай уринишлар натижа бермади. Кучли гравитацион майдонларга (ҳар қандай физик объектларнинг ҳосил қиладиган майдони гравитацион ёки тортишиш майдони дейилади. Гравитацион майдон Эйнштейннинг умумий нисбийлик назариясида 4 ўлчовли тензор потенциали орқали баён қилинади) ва бу майдонларда ёруғлик тезлигига яқин тезликлар билан ҳаракатланувчи жисмларга татбиқ қилишда Ньютон Тортишиш қонунининг бутунлай ожизлиги аниқланди. Бундай ҳолларда Эйнштейн яратган Тортишиш назариясидан фойдаланиш жуда яхши натижа беради.


Кирилл алифбосида мақола: ТОРТИШИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФИЗИКА
Туш таъбири ўзбек тилида
ЕР
МАТЕМАТИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты