ТОРТИШМАЧОҚ — ўйин тури; қад. замонлардан болалар, ёшлар ва катталар ўртасида қўлланиб келинган. Арқон тортиш, арқон талашиш, тортишув, беллашув номлари билан хам аталади. Наврўз байрами, халқ сайиллари, тўйлар ва б. маросимларда Тортишмачоқ бўлган. Тортишмачоқнинг, асосан, 2 тури бор. Биринчисида, майдончанинг ўртасидан кўндаланг чизиқ ўтказилади. Ёши, кучи ва жинси жиҳатидан бир хил икки жамоа тузилиб қарамақарши томонга туради. Улар майдонча ўртасида сертугун арқонни ўз томонларига тортишга шай туришади. Ҳакам ҳуштак чалиши билан ҳар бир томон куч билан арқонни торта бошлайди. Арқоннинг ўртасидаги рангли тасма (лента)нинг кўпроқ қисмини ўз чизиғидан ўтказган жамоа ғолиб ҳисобланади. Тортишмачоқнинг 2турида арқон ишлатилмайди. Майдончанинг қарамақарши томонларига параллел 2 чизиқ ўтказилади. Жамоалар ичидан бақувват ўйинбошчилар тайинланади. Улар қўлларига қийиқчабелбоғни маҳкам боғлаб олишади. Жамоа аъзолари эса кетма-кет бўлиб олдиндаги шеригининг белидан маҳкам қучоқлаб шайланиб туришади. Ҳакамнинг ишораси билан жамоалар Тортишмачоқ бошлайдилар. Қайси жамоа 1бўлиб ўртадаги 2 та чизиқдан рақиб ўйинчиларни ўзига тортиб ўтказа олса, ўша жамоа ғолиб саналади.
Талъат Усмонхўжаев.