ТОТЕМИЗМ (Шим. Америка индеецларининг ожибве қабиласи тилидаги «ототем» — «унинг уруғи» сўзидан) — ибтидоий диний эътиқодларнинг илк шаклларидан бири. У кишиларнинг маълум гуруҳи билан ҳайвон ва ўсимликларнинг муайян турлари (баъзан табиат ҳодисалари, жонсиз нарсалар) ўртасида ғайритабиий алоқа, қонқариндошлик бор деган зьтиқодга асосланади. Ҳайвонлар, ўсимликлар, жонсиз предметлар тотем ҳисобланган. Тотемлар (кўпинча ҳайвонлар) ов қилинмаган, ўлдирилмаган, гўшти ейилмаган, улар гўё кишиларнинг кудратли химоячиси ҳисобланган. Қабила, уруғ ҳар бир аъзосининг ҳаёти ва фаровонлиги тотемга боғлиқ деб қаралган. Улар ўз тотемини кариндоши, акаси, отаси, дўсти деб ҳисоблаган. Ҳар бир кабила, уруғ ўз тотемининг номи билан аталган. Тотемистик эътиқод ва маросимлар муайян кўринишда кўп халқларда, айниқса, Австралиядаги қабилаларда сақланиб қолган.