ВАРИКОНД

ВАРИКОНД (инг. vari (able) – ўзгарувчан ва cond (enser) — конденсатор) — ташқи электр майдони таъсирида сиғими ўзгарадиган конденсатор. Вариконд сегнето-электрикларнинг диэлектрик сингдирувчанлиги ташқи электр майдонига боғлиқлигига асосланган. Вариконд тайёрланадиган материал (мас., барий титанат)га турли аралашмалар қўшиб, унинг хусусиятини ўзгартириш мумкин. Вариконд диэлектрик кучайтиргичларда вакуум лампалар ўрнида ишлатилади. Узоқ, муддат ишлайди, енгил, зарбаларга чидамли. Вариконднинг қувватни кучайтириш коэффициенти катта. Вариконд электр сигналларни ўзгартиради ва кучайтиради, ток ва кучланишни бир меъёрда ушлаб туради, қувватни оширади ва б. Автоматика, электроника, ҳисоблаш техникаси, радиоэлектроника қурилмаларида қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ВАРИКОНД ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭЛЕКТРОНИКА
БАРИЙ
РОССИЯ
ВАКУУМ ТЕХНИКАСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты