ТОТОНАКЛАР — Мексикадаги индейс халқи. 200 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Пенути тилларига қардош тилларда сўзлашади. Диндорлари — католиклар. ҚадимдаТ. Мексиканинг Атлантика океани соҳилларида яшашган. Веракрус штатидаги Тахина маданиятини (2минг йиллик боши) яратувчилари Тотонаклар деб ҳисоблашади. 14-а. дан ацтеклар қўл остида бўлиб уларга ўлпон тўлашган. 16-а. бошида испанлар томонидан бўйсундирилган. Асосий машғулоти — деҳқончилик.