ВАРИСТОР

ВАРИСТОР (инг. vari (able) — ўзгарувчан ва (resi) stor — қаршилик) — яримўтказгичли инерциясиз резистор. Электр ўтказувчанлиги қўйилган кучланишга боғлиқ бўлади. Кучланиш кўпайиши билан Варисторнинг қаршилиги камаяди, занжирдан ўтаётган ток ошиб боради. Варистор кремний карбид (SiC) кукунидан ясалади. Варисторга кумуш (Ag), алюминий (А1) ва мис (Си) электродлар ўрнатилади. Варистордан электрон-ҳисоблаш машиналарида, алоқа линияларида фойдаланилади. Паст вольтли Варистор кучланиш стабилизатори схемасида қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ВАРИСТОР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭЛЕКТР ТОКИНИ УЗАТИШ
КРЕМНИЙ КАРБИД
АБРАЗИВ МАТЕРИАЛЛАР
ЭЛЕКТР БИЛАН ДАВОЛАШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты