ТОШ ДАВРИ

ТОШ ДАВРИ — инсоният тараққиётидаги энг қад. давр. Бу даврда меҳнат қуроллари ҳамда қуроляроғлар, асосан, тош, ёғоч ва суякдан ясалган. Тош даври қад. (палеолит), ўрта (мезолит) ва янги (неолит) даврларга бўлинади. Тош даври бундан тахм. 2 млн. йил оддинроқ бошланиб, Ўзбекистонда 4 минг йил бурун тугаган (айрим ҳудудларда узоқроқ давом этган). Тош даври одамлари теримчилик, овчилик, балиқ овлаш билан шуғулланган; неолит даврида мотига билан деҳқончилик қилиш ва чорвачилик пайдо бўлган. Ижтимоий муносабатлар «ибтидоий одамлар тўдаси»га, сўнгра ибтидоий уругдошлик тузумига хос бўлган. Тош даврининг қад. даври — палеолит 3 даврга бўлиниб ўрганилади: қуйи палеолит, ўрта палеолит, юқори палеолит. Қуйи палеолит даври илмий хулосаларга кўра, одам илк бора меҳнат қуролларини ясаган вақтлардан бошланган. Бу жараён ер шарининг турли жойларида турли вақтларда содир бўлган (мас., Африкада бу жараён 3 млн. йил аввал бошланган, Европанинг жан. ва Осиёда тахм. 2 млн. йил аввал). Ammo қаерда ва қачон бошланганидан қатъи назар, куйи палеолит инсониятнинг энг узок, давом этган тарихини акс эттирган. Тош асри техникасининг такомиллашуви натижасида диск шаклидаги (рапидасимон) нуклеусларня вужудга келиши ва улардан ўткир учли учбурчаксимон учириндиларни юзага келиши билан куйи палеолит ўрнини ўрта тош даври, яъни мустье даври (қ. Мустье маданияти) олади. Мустьедан сўнг юқори палеолит даври бошланади. Европанинг жан. да, Осиёда, жумладан, бизнинг Ўрта Осиёда ўрта палеолит ҳоз. кунимиздан 200 минг йил аввал бошланиб, ўрта ҳисобда 160 минг йил давом этади ва ўрнини 50 минг йил аввал прогрессивроқ бўлган юқори палеолит даврига бўшатиб беради. Юқори палеолит даврида, асосан, реалистик санъат ривожланади. Ўша давр одамлари ҳайвонларни овлаш жараёнини қандай кўрган бўлсалар, шундай равишда ғор деворларига расмлар чизганлар. Чизганда ҳам кизил ва кора табиий рангларда чизганлар. Бу нарса одамларнинг онгини ривожланганлигини кўрсатади. Мехнат куролларини ясаш техникаси бўйича қуйи ва ўрта палеолитта нисбатан жуда юксак кўтарилган юқори палеолит даври, ўз навбатида, бундан 12—10 минг йил аввал прогрессивроқ бўлган мезолит даври билан алмашди. Тош Даврининг сўнгги босқичи бўлган неолит бундан 5—4 минг йил аввал жез даври билан алмаҳди.

Ўткир Исламов.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШ ДАВРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБТИДОИЙ ЖАМИЯТ
ФРАНЦИЯ
РОССИЯ
ПАЛЕОЛИТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты