ТОШБУЛОҚ

ТОШБУЛОҚ — Наманган вилояти Наманган туманияаги шаҳарча, туман маркази. 1989 й. 18 окт. да ташкил қилинган. Наманган ш. дан 10 км ғарбда. Яқин т. й. станцияси — Наманган (10 км). Аҳсшиси 13947 киши (2003). Тошбулоқда «ТошбулоқТола» акциядорлик жамияти, «РайҳонТола» пиллани қайта ишлаш корхонаси, «Тошбулоқ-Текстиль» тўқимачилик корхонаси фаолият кўрсатади. Автокорхона, деҳқон бозори, маданият саройи, маданият уйи, марказий кутубхона ва унинг шохобчалари, «Ёшлар маркази» ишлаб турибди. Умумий таълим, болалар мусиқа мактаблари, 2 касбҳунар коллежи, мақом ва хор жамоалари, «Олвализор гуллари» ашула ва рақс халқ ансамбли бор.

Стадион, 2 теннис корти, 2 та болалар спорт мактаби мавжуд. Марказий касалхона, катталар ва болалар поликлиникалари, тез тиббий ёрдам илмий маркази бўлими, марказий дорихона, 5 хусусий дорихона, 2 хусусий касалхона аҳолига хизмат кўрсатади.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШБУЛОҚ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты