ВАРШАВА ШАРТНОМАСИ

ВАРШАВА ШАРТНОМАСИ — собиқ социалистик лагерь давлатлари — Албания, Болгария, Венгрия, Германия Демократик Республикаси, Руминия, СССР ва Чехословакия ўртасида 1955 й. 14 майда Варшавада Шим. Атлантика пакти (НАТО)га қарши тузилган ҳарбий иттифоқ. Варшава шартномаси ўз уставида БМТ Уставининг 51-моддасига мувофиқ, якка ва жамоа бўлиб, ўз-ўзини ҳимоя этиш тўғрисидаги қоидага асосланиб, Варшава шартномасига аъзо давлатлар ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам кўрсатишни кўзда тутган бўлсада, аслида социалистик тузумга хизмат қилди, халқлар ва миллатларнинг ўз такдирларини ўзлари белгилаш тўғрисидаги халқаро ҳуқуқ қоидасини қўпол равишда бузди. Бу Венгрия (1956 й.), Чехословакиядаги (1968 й.) қонли воқеаларда яққол кўзга ташланди. Шу билан бир қаторда Варшава шартномасига «аъзо-давлатлар тенг ҳуқуқли бўлиб, бирбирларининг ички ишларига мутлақо аралашмайди», деган қоидага ҳам риоя этилмади.

1991 й. 1 июлда Варшава шартномасига аъзо-давлатлар — Болгария, Венгрия, Польша, Руминия, СССР, Чехословакия (В. ш. дан 1968 й. — Албания, 1990 й. — ГДР чиққан эди) иштирокида Прага ш. да Сиёсий маслаҳат комитетининг кенгашида Варшава шартномасини тугатиш ҳақидаги баённома имзоланди ва ташкилот тугатилди.


Кирилл алифбосида мақола: ВАРШАВА ШАРТНОМАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГЕРМАНИЯ
ХИТОЙ
ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты