ТОШКЕНТ ВРАЧЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ — врачлар малакасини ошириш, ихтисослаштириш ва илмий кадрлар тайёрлаш муассасаси. 1932 й. да ташкил этилган. Дастлаб Ўрта Осиё врачлар малакасини ошириш инти деб номланган. 1992 й. дан ҳоз. номда. Интда 4 фт (терапия, хирургия, педиатрия, тиббиёт профилактикаси ва умумий амалиёт шифокори), 4 курсни ўз ичига олган 48 кафедра, 11 и. т. института, илмий марказлар, 13 кўп профилли касалхона, 6 поликлиникада база, марказий илмий тадқиқот лаб., аспирантура, кутубхона ва б. бор (2004). Интда 287 ходим, жумладан 65 проф., 151 фан номзоди, 6 Республикада хизмат кўрсатган фан арбоби, 12 Республикада хизмат кўрсатган врач унвонли ходим фаолият кўрсатади (2004). 60 тиббиёт мутахассислиги бўйича малака оширилади. 1992 й. дан бошлаб интда ҳар йили 8—10 минг мутахассис ўқийди. Инт бирламчи амбулаторияполиклиника тизимида ишлаётган терапевт ва педиатрларни умумий амалиёт мутахассислиги бўйича қайта тайёрлашнинг узоқ муддатли дастурини амалга оширади. Инт проф. ўқитувчилари йирик халқаро анжуманларда иштирок этиб, хорижий давлатларда ўз малакаларини оширадилар. Инт Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотинғғт олий тиббий мутахассислар тайёрлайдиган базаси ҳисобланади. Интда Халқаро семинар ва симпозиумлар ўтказилади. Инт монография, дарслик, услубий қўлланмалар ва илмий ишлар тўплами нашр этади.