ВАСНЕЦОВ Виктор Михайлович

ВАСНЕЦОВ Виктор Михайлович [1848. 3(15) .5, Лопья қишлоғи, ҳоз. Киров вилояти — 1926.23.7, Москва) — рус рассоми, Петербург БА ҳақиқий аъзоси (1893). Петербург БАда таълим олган (1868—75). 1880-й. лардан миллий тарихий мавзуларда, эртаклар мазмунига оид асарлар яратди. Эпик асарларида халқ ғоялари ва юксак ватанпарварлик туйғуларини акс эттиришга интилди, қад. рус амалий ва безак санъати анъаналарини ривожлантирди: «Игорь Святославичнинг қипчоқлар билан жангидан сўнг» (1880), «Алёнушка» (1881), «Бўрига минган шаҳзода Иван» (1889), «Баҳодирлар» (1881—98), «Шоҳ Иван Васильевич Грозний» (1897) ва б. 1880— 90 й. лардаги ишлари театр билан боғлиқ, бу даврда яратилган асарлари рус театр декорацияси санъати ривожига кучли таъсир кўрсатган. Тарих музейи учун «Тош даври» маҳобатли намоёнини яратди (1883—85), Киевдаги Владимир собори деворий расмлари (1885—96) 19-а. 2-ярмида инқирозга юз тутган анъанавий черков маҳобатли ранг тасвири тизимига руҳий мазмун ва жўшқинлик киритди. Кўплаб портретлар яратган. Васнецов расмлари асосида черков ва афсонавий «Товуқ оёғидаги уйча» (1883, Абрамцовода) бунёд этилган, Третьяков галереяси фасади қурилган (1902).


Кирилл алифбосида мақола: ВАСНЕЦОВ Виктор Михайлович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



РОССИЯ
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ
ТАРИХ
Семён Слепаков - Игорь


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты