«ТОШКЕНТ ЁҒМОЙ КОМБИНАТИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — йирик ёғмой корхоналаридан бири, «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси таркибида. Пахта чигитини қайта ишлаш негизида маргарин, озиқ-овқат ёғлари, кондитер махсулотлари тайёрлаш учун ишлатиладиган ёғлар, қадоқланган ва салат ёғлари, майонез, тозаланмаган ёғ, саломас ёғи ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқариш. нинг иккиламчи маҳсулотлари — шулха ва кунжарани чорвачилик хўжаликларига сотади.
Корхонанинг маргарин ишлаб чиқарувчи 1навбати 1965 й. да, пахта ёғи ишлаб чиқарадиган (ишлаб чиқариш. қуввати суткасига 360 т чигит ) 2навбати 1971 й. да фойдаланишга топширилди. 1992 й. йиллик қуввати 22,4 минг т бўлган қуйма маргарин зди қуриб ишга туширилди. 1994 й. да корхона очиқ турдаги «Тошмарёғ» акциядорлик жамиятига айлантирилди. 2003 й. дан акцияларининг 62,4%ини сотиб олган Лихтенштейннинг «Беглан инвестмен» компанияси иштирокидаги қўшма корхона. 2003 й. дан корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар сифатини яхшилаш учун четдан пальма, кокос, кунгабоқар, соя ёғлари сотиб олади.
2003 й. да 19901 т озиқ-овқат саломаси, 17650 т маргарин маҳсулотлари, 25 т майонез, 786 т қадоқланган мой, 3447 т ўсимлик ёги ишлаб чиқарилди. Маҳсулотлари экспорт қилинади.