ТОШКЕНТ ЗИЛЗИЛАСИ — Тошкент ш. сейсмик жиҳатдан фаол зона (8—9 балли сейсмик рн)да жойлашган.. 1866—68 й. лар ва 1966 й. даги зилзилалар кучли зилзилалар сирасига киради. 1866 й. 26 апр. дан 27 апр. га ўтар кечаси содир бўлган зилзила оқибатида мозор ва жоме масжидларининг гумбазлари, жумладан, Хожа Аҳрор жоме масжиди гумбази, аҳоли яшайдиган иморатлар қулаб, кўплаб қурбонлар бўлган. Бу ҳақда 19-а. да яшаган тошкентлик тарихчи Муҳаммад Солиҳ «Тарихи жадидаи Тошканд» асарида ҳикоя қилган. Ундан ташқари, Тошкентда 1868 й. нинг 4 февраль ва 4 апрель, 1886 й. нинг 29 ноябрь, 1924 й. нинг 7 июнь, 1946 й. нинг 3 ноябрь кунларида 7 ва 8 балли зилзилалар бўлган. Бу зилзила ўчоклари Тошкентдан ташқарида жойлашган бўлиб, кучи 8—9 баллга етган. 1966 й. 26 апр. соат 5 дан 22 мин. ўтганда Тошкентда кучли зилзила содир булди. Зилзила ўчоғининг чуқ. 8—10 км бўлиб, энергияси 10й жоулга тенг, эпицентрда (собиқ Қашқар маҳалласи ва Лабзак ўрнида) вертикал зарблар кучли булиб, силкиниш 8 балл, Рихтер шкаласи бўйича магнитудаси 5,3, максимал вайроналик майдони — 10 км2 га етди. Бу майдон шим. ғарбдан жан. шарққа чўзилган. Зилзилага сабаб бўлган Қоржонтов тектоник дарзлиги шу йўналишда 8 — 10 км чуқурликни қамрайди. Бу зилзилани ер юзидаги 100 дан ортиқ сейсмик стялар қайд қидди. Биринчи кучли зарбадан сўнг силкинишлар сони 500 дан ортган, улардан бир нечтасининг кучи 7 баллга яқинлашган. Айниқса, 1966 й. нинг 7, 9, 24 май, 4 июнь, 29 июль кунлари содир бўлган тебранишлар уйжойларни вайрон қилган. Асосий тебраниш 1966—68 й. лар мобайнида юз бериб турган бир канча афтершоклар билан давом этди. Зилзиланинг кайталаб туриши 2000 дан ортиқ бўлганлигини Марказий сейсмик стя қайд қилган. Тошкент ш. геологик жиҳатдан Тяньшан тоғ тизмаси ғарбидаги Тошкент — Мирзачўл тоғ олди чўкмасига жойлашган. Тошкент зилзиласи тектоник характерга эга. Зилзила ўчоғи палеозой, мезозойкайнозой тоғ жинслари ёндашган зонада жойлашган. 1957 й. дан бошлаб, Тошкент минерал иссиқ сувлари (1300 — 1400 м чуқурликда) таркибидаги радон гази микдори орта борди. 1965 й. нинг ўрталарида 2 баробар кўпайди ва Тошкент зилзиласи гача шу миқдор сакланди. Зилзила рўй бергач, радон микдори дастлабки ҳолатга қайтди. Демак, 1965 й. ўрталарида чуқурликдаги тоғ жинсларининг зичлашиш жараёни тўхтаб, деформация бошланган. Бунда зилзила ўчоғидаги тоғ жинсларининг ҳажми ўзгарган, сўнгра жинслар массасининг узилишига олиб келган. Радон зилзила даракчиси эканлиги исботланди. Зилзила натижасида 2 млн. м2 дан ортиқ турар жой, 236 маъмурий бино, 700 га яқин савдо ва умумий овқатланиш жойлари, 26 коммунал хўжалик корхонаси, қарийб 180 ўқув юрти, шу жумладан, 8 минг ўринли мактаб, 36 маданий маиший муассаса, 185 тиббий ва 245 саноат корхонаси бинолари зарар кўрди. 78 минг оила, 300 минг киши бошпанасиз қолди, 8 киши ҳалок бўлиб, 150 га яқин киши жароҳатланган. Зилзиладан зарар кўрган Тошкентга қўшни республикалардан ғамхўрлик кўрсатдилар. Бошпанасиз қолганларни жойлаштириш, саноат ва савдо корхоналари ишини қайта ташкил этиш ва б. тадбирлар белгиланди. Зилзила оқибатида вайрон бўлган уйжойлар ўрнида зилзилабардош янги бинолар қад кўтарди. Қисқа вақт ичида шаҳар қиёфаси ўзгарди. Тошкент гўзал, замонавий шаҳарга айланди. Тошкент зилзиласини синчиклаб ўрганиш натижасида бу жойларда бир қанча сейсмоген зоналар аникланган ва уларнинг харитаси тузилган. Кейинги пайтларда шу зоналарда бир қанча кучли зилзилалар содир бўлган. 1977 й. Янгийўл яқинида, 1977 й. Товоқсойда, 1980 й. Назарбекдаги зилзилалар шулар жумласидандир. Тошкент зилзиласи Ўрта Осиёда сейсмология фанининг ривожланишига сабаб бўлди. Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда сейсмология илмий тадқиқот интлари очилди. Ўзбекистон ФА қошидаги Сейсмология институтў ходимлари зилзилани олдиндан айтиб бериш, унинг сабаб ва оқибатларини ўрганиш бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар.
Ад.: Ташкентское землетрясение 26 апреля 1966г. Т., 1971,Ибрагимов Р. Н ., Сейсмогенные зоны Среднего Тяньшаня, Тошкент зилзиласи, 1978.
Рашод Иброҳимов.