ТОШКЕНТ ТУМАНИ — Тошкент вилоятидаги туман. 1975 й. 25 нояб. да ташкил қилинган. Шим. дан Қозоғистон, шарқдан Қибрай тумани, жан. дан Тошкент ш., ғарбдан Зангиота тумани билан чегарадош. Майд. 0,16 минг км2. Ахолией 133,1 минг киши (2004). Туманда 1 шаҳар (Келес), 9 қишлоқ фуқаролари йиғини (Гулистон, Кўктерак, Кўксарой, Масалбой, Чоштепа, Чувалачи, Юнусобод, Қизғаддоқ, Ҳасанбой) бор. Маркази — Келес ш.
Табиати. Туман ҳудуди Чирчиқ ва Келес дарёлари водийсида жойлашган. Рельефи, асосан, пастбаланд текисликдан иборат. Иклими континентал. Йиллик ўртача тра 13,3°. Янв. нинг ўртача траси —0,9°, —1,1°, энг паст тра —29°. Июлнинг ўртача траси 26,7°, энг юқори тра 42°. Йиллик ёғин 370—390 мм, асосан, қишнинг 2ярми ва баҳорда ёғади. Вегетация даври 235 кун. Фойдали қазилмалардан ўтга чидамли гил, шағал, қум ва иссиқ минерал сув булоқлари бор. Экинларни суғоришда Келес дарёси ва Захариқ ҳамда Бўзсув каналларидан фойдаланилади.
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, қозоқ, рус, татар, қирғиз, корейс, уйғур ва б. ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 832 киши. Аҳолининг 24,4% саноат корхоналарида ишлайди.
Хўжалиги. Қ. х., асосан, чорвачилик, сабзавотчилик ва боғдорчилик ҳамда токчилик яхши ривожланган. Пиллачилик билан ҳам шуғулланилади. Тошкент тумани саноати қ. х. маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган. Жунни канта ишлаш фкаси (Келес), ғишт зди, қурилиш материаллари, озиқ-овқат и. ч. корхоналари ва б. дан иборат.
Тумандаги жами корхоналарнинг ярмисини хусусий корхона ва фирмалар, масъулияти чекланган жамиятлар, қўшма ва жамоа корхоналари ва б. ташкил этади. «КелесЖун» фкаси, «ASTRA FARJM» корхонаси, «GANJBAYJON» — ЎзбекистонТуркия қўшма корхоналари, сутни қайта ишлаш, ЎзбекистонЧехия насос ишлаб чиқариш., ЎзбекистонТуркия мебель и. ч. корхоналари самарали фаолият курсатмоқдалар. Ихтисослашган бозорлари бор.
Тошкент туманида 12 ширкат, 72 фермер, 80 деҳқон хўжаликлари мавжуд. Қ. х. ерлари умумий экин майд. 6169 га, шундан 2630 гектар ерга буғдой, 1490 га ерга картошка, сабзавот, 1814 гектар ерга озуқа экинлари экилади. 1206 га ер токзор, 90 га ер ўрмон ва манзарали дарахтлар билан банд.
Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида 13,3 минг қорамол, 5,2 минг қўй ва эчки боқилади, 3 паррандачилик фермаси бор. Шредер номидаги боғдорчилик, токчилик ва виночилик и. т. институти, ўрмон хўжалиги и. т. институти тасарруфидаги тажриба и. ч. хўжалигида ўрмон билан қопланган ерлар 86,14 га. 22 хил кўчат турлари етиштирилади. Туманда 20 та йўналишда автобус қатнайди. Автобус йўллари 146 км, ички хўжалик йўллари 417 км, т. й. эса 12 км. (Тошкент—Москва т. й.).
31 мактабда 31 минг ўқувчи таълим олади (2004). 35 кутубхона, 2 маданият уйи, 30 та клуб муассасаси, «Аквапарк» бор. 3 стадион, сув ҳавзаси, 3 теннис корти, 31 спорт зали, 52 футбол, 45 баскетбол, 25 қўл тўпи, 36 футбол майдонлари мавжуд. 4,6 минг бола спортнинг 15 тури билан, 12,9 минг киши оммавий спорт тури билан шуғулланадилар.
Тошкент туманида 5 касалхона (440 ўрин), 12 кишлоқ врачлик пункти, 5 поликлиника ва б. тиббий муассасаларда 276 врач хизмат кўрсатади. Мустақиллик йилларида марказий поликлиника, стоматология поликлиникаси, туман марказий туғруқхонаси (130 ўрин) ва яна бир қанча қишлоқ врачлик пунктлари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Тумандаги 60 махалланинг хар бири ўз гузарига эга. «Алишер Навоий», «Шамсиобод» ва «Ғишткўприк» маҳаллалари Республика миқёсидаги кўрик танлови голиби ҳисобланади.
1977 й. дан «Истиклол нури» туман газ. си чоп этилади (адади 6000 га яқин).
Эркин Ғуломов.