ВАҚТ НОРМАСИ

ВАҚТ НОРМАСИ — тегишли малакага эга бўлган ишчилар якка ёки гуруҳ таркибида муайян ташкилий-технологик шароитларда маълум ҳажмдаги ишни бажариш ёки маҳсулот бирлигини тайёрлаши учун зарур бўлган вақт; киши-соатларда ҳисобланади. Вақт нормаси инженерлик ҳисоблари асосида ва хронометражда ўлчаб аниқланади. Унинг таркибига иш вақтининг нормаланадиган унсурлари: асосий, ёрдамчи, таш-килий хизматлар; техника хизмати; дам олиш ва табиий эҳтиёжлар учун кетадиган вақт; технологик ва ташкилий сабаблар билан боғлиқ танаффус вақтлари киради. Техникавий жиҳатдан асосланган Вақт нормасини ишлаб чиқиш ва уни жорий этиш и. ч. ни тўғри ташкил қилишнинг зарурий шартидир (қ. Меҳнатни нормалаш).


Кирилл алифбосида мақола: ВАҚТ НОРМАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
Джиган (GeeGun) - Дам
ФРАНЦИЯ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты