ВАҚТ ПАРАДОКСИ — ҳаракатланаётган жисм ёки тизимдаги соатнинг тинч турган тизимдаги соатдан «орқада қолиб» юриши. Вақт парадокси нисбийлик назариясидан келиб чиқадиган хулосалардан бири. Нисбийлик назариясига биноан, ҳар қандай ҳаракатдаги жисм ёки тизимда соатнинг юриши секинлашади. Соат ўрнига маълум вақт ўтиши б-н такрорланиб турувчи ихтиёрий даврий жараённи текширишимиз мумкин. Ҳаракатдаги тизимда рўй берадиган барча физик, кимёвий, биологик жараёнлар мос равишда секинлашади. Мас., эгизаклардан бири катта тезлик билан саёҳат қилиб қайтиб келган бўлсин, у ҳолда шу эгизак иккинчи эгизакка Караганда кам вақт ўтказади, яъни саёҳат натижасида «яшаради». Вакт ҳақидаги одатдаги инсон тасаввурига зид бўлган бу хулоса эгизаклар парадокси номи билан машҳур. Вақт парадокси соат парадокси ёки Л анжевен парадокси деб юритилади.