ТОШСОҚА — Хоразм вилоятидаги йирик сугориш канали. Амударёнинг чап қирғоғидан бошланади. Дарёда сувнинг кўпкамлигига қараб сув 2 каналдан: 1939—40 й. ларда қурилган Эски Тошсоқа (уз. 34 км; сув сарфи 285 м3/с) ва 1964 й. да курилган Янги Туямўйин (210м3/с га мўлжалланган, амалда 90 м3 сув олади) каналлари орқали олинади. Эски Тошсоқа каналининг 34 км да қурилган сувайирғич билан тугайди. Бу ердан республикалараро Шовот (уз. 150 км, бош қисмида сув сарфи 125 м3/с), ПолвонҒазовот (уз. 31 км, сув сарфи 170 м3/с) ва хўжаликлараро Хонқаарна канали (уз. 24 км, сув сарфи 11 м3/с) бошланади. Тошсоқа суви билан Хоразм вилоятининг Хонқа, Урганч, Боғот, Шовот туманларидаги 138,4 минг га, Туркманистоннинг Тахти туманидаги 94,1 минг га ер суғорилади.