ВАҲИЙ

ВАҲИЙ — ислом ақидасига кўра, пайғамбарларга фаришталар орқали Аллоҳ тарафидан юборилган буйруқ ёки кўрсатмалар. Ваҳий аниқ ва равшан қилиб айтилган. Лекин баъзи Ваҳийлар тушда кўрилган ишорат шаклида ҳам бўлган. Mac, ҳазрат Иброҳим (ас)нинг тушида «ўғлинг Исмоил (ас) ни қурбонлик қил» деб буюрилгани ҳам Ваҳий деб ҳисобланади. Ваҳий Муҳаммад (сав)га фаришта ҳазрат Жаброил орқали нозил бўлганлиги Қуръони каримда келтирилган. «Унга (бу ваҳийни) бир кучга тўлган, соҳиби қудрат (яъни Жаброил алайҳиссалом) таълим бермишдир. Бас, у (аввал) юксак уфқда (кўриниб), тик турди. Сўнгра яқинлашиб, пастлади. Бас, (Муҳаммад алайҳиссаломга) икки камон оралиғида ё (унданда) яқинроқ бўлиб. (Аллоҳ) ўз бандаси (Муҳаммад алайҳиссалом)га туширган ваҳийни келтиради» (53:5—10).

Православие ва католицизмда ҳам муқаддас китоблар, муқаддас ривоятлар худо томонидан Ваҳий қилинган деб талқин этилади.

Ваҳийни Аллоҳ илҳом шаклида ҳам нозил қилган. Буни айрим авлиёларнинг ҳаётида учратиш мумкин. Бироқ авлиёлар илҳомни ўзларига шахсий кўрсатма деб, Ваҳийни эса пайғамбарлар халққа етказиши лозим бўлган кўрсатма деб қабул қилганлар. Жоҳилият даврида (исломдан аввал) бутпараст араблар Каъба ичига Ҳубал номли бутни ўрнатиб, ундан Ваҳий (кўрсатма) олганликларини даъво қилиб келганлар ва шу тариқа гўё ўзларининг кундалик муаммоларини ҳал қилганлар. Ислом даврида Ҳубал синдириб ташланди. Ваҳийнинг фақат пайғамбарларга нозил бўлиши мусулмонлик эътиқодини мустаҳкамлади. Бу борада ҳар хил бидъат ва хурофотларни келтириб чиқариш ва динга зарарли бўлган турли қўшимчаларни киритиш ман қилинди. Диний тушунча бўйича Ваҳий илоҳий бир куч сифатида инсонларга тўғри йўл кўрсатиш манбаи бўлиб хизмат қилади.

Абдулғани А6дулло


Кирилл алифбосида мақола: ВАҲИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИСЛОМ
ҚУРЪОН
Туш таъбири ўзбек тилида
Туш таъбири нима дейилади


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты