ВАҲИМА

ВАҲИМА — ҳис-туйғу ва кайфиятнинг бузилиш турларидан бири; В. да одамни асоссиз қўрқув босади, киши нимадандир хавотирланиб, ҳадиксирайди, безовта бўлади, кўнгли ғашланиб, ороми йўқолади, руҳан азоб чекади. Унга келажакда фалокат бўлиши муқаррардек, ўзи ёки яқинларининг ҳаёти хавф остида тургандек туюлади. Ваҳима ҳар хил руҳий ҳолатларда турлича намоён бўлади:

1) ёш болаларда воқеаларни тўғри англаш ва тушуниш қобилияти заиф бўлиб, баъзан улар хонада якка қолишдан, тунда юришдан, тушида қурқишади; ёш улғайган сари бу аломатлар ўз-ўзидан йўқолиб кетади;

2) киши бирор ножўя хатти-ҳаракат қилса, ўз қилмишидан хавотирланиб, Ваҳимага тушади, қамалиш ёки жазоланишдан қўрқади, тунни бедор ўтказиб, ҳар нарсадан ҳадиксирайди, ороми йўқолиб, кўнгли ғаш бўлиб юради, изтироб чекади. Табиий офатлар (сув тошқини, ёнғин, зилзила ва ҳ. к.)да ҳам баъзилар Ваҳимага тушиши мумкин, уларни қўрқув босади, ўзи ёки яқинларининг ҳаётини ўйлаб, безовта бўлади, ороми йўқолади. Бундай Ваҳима сабаблари бартараф этилгач, улар тузалиб кетади; нерв системаси заиф ёки касалликка мойил одамларда Ваҳима сурункали руҳий касалликка айланиб кетиши, гипертония ёки айрим ички касалликларга сабаб бўлиши мумкин;

3) баъзи юқумли касалликлар, тўсатдан заҳарланиб, алаҳлашда ёки бирдан бошланган руҳий касалликларда ҳам Ваҳима белгилари намоён бўлади — бемор сабабсиз қўрқиб, қаттиқ безовталанади;

4) ёши қайтган (кўпинча 50—60 яшар) кишиларда Ваҳима руҳий касалликнинг асосий белгиларидан бўлиб, узоқ давом этади, бемор ғамгин юради, қаттиқ қўрқади, безовталанади, ўзини қўйгани жой тополмайди, келажак фожиали, фалокатли, ўзи ёки яқинларига қандайдир хавф туғилаётгандек туюлади. Бундай Ваҳима ўз-ўзини айблаш васвасаси билан бирга учрайди, эҳтиёт чоралари кўрилмаса, бемор ўзини ҳалок қилиши мумкин. Ваҳима авж олганда вегетатив нерв системаси фаолияти бузилиб, организмда ҳар хил биокимёвий ўзгаришлар рўй беради, қонда адреналин, норадреналин ва қанд кўпаяди, меъда ширасида хлорид кислота камаяди, қон босими ошади, дил ўйнайди. Ваҳима бўлиб қолган киши руҳий касалликлар шифохонасида даволанади.


Кирилл алифбосида мақола: ВАҲИМА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
Туш таъбири нима дейилади
ЕР
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты