ВАҲОБОВА Ўктам Каримовна

ВАҲОБОВА Ўктам Каримовна (1928.25.10, Маргилон) — терапевт-кардиолог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980); тиббиёт фанлари д-ри (1972), проф. (1973). Самарқанд давлат тиббиёт ин-ти педиатрия ф-ти ички касалликлар кафедраси мудири (1973 й. дан), ин-т проректори (1961 — 66), ректори (1966—81), 1987 й. дан терапия кафедраси мудири. Тошкент давлат тиббиёт ин-ти проректори (1982 — 86). Илмий ишлари юрак-томир касалликлари: юракнинг ишемик касаллиги, гипертония ва атеросклерознинг эпидемиологияси, клиникаси ва замонавий даволаш усуллари, шунингдек углеводлар ва липидлар алмашинувининг биокимёвий кўрсаткичларини аниқлашга оид. «Элюрт хурмати» ордени билан мукофотланган (1998).


Кирилл алифбосида мақола: ВАҲОБОВА Ўктам Каримовна ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ЮРАКНИНГ ИШЕМИК КАСАЛЛИГИ
ТИББИЁТ
ЮРАК
ЮРАК-ТОМИР СИСТЕМАСИ КАСАЛЛИКЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты